Сирдарёда сохта Департамент ходими қўлга олинди
Жамият
−
03 Июнь 2021
4900Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини “Департамент ходими” деб таништирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими билдиргисига асосан, Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Х. бошқа бир фуқаро А.га ўзини “Департамент ходими” деб таништириб, унга 1000 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали шаҳар ҳудудидан бекат дўкон қуриш учун ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган.
Сохта Департамент ходими олдиндан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь