Сирдарёда поезд аёлнинг танасини бўлиб юборди
3-саҳифа
−
28 Май 2021
19588Ижтимоий тармоқларда Сирдарёнинг Ховос туманида поезд бир аёлни босиб кетгани, натижада у иккига бўлиниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 24 май куни соат 13:30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига “Ховос-Тошкент” йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани "Гулбаҳор" МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь