Сирдарёда мактаб ўқувчиси пичоқланди
Local
−
28 August 2019 7193 1 minute
Жорий йилнинг 19 август куни Сирдарё вилоятида 27 ёшли йигит ўзидан 10 ёш кичик мактаб ўқувчисини пичоқлади. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Пахтакор МФЙда яшовчи 27 ёшли Б.Э. Пахтакор МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Зарафшон кўчасида яшовчи 25-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Н.А.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Бу ҳақда Боёвут туман ИИБ кеча, 27 август куни маълум қилган.
Натижада Н.А. шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Э. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All