Сирдарёда Lacetti ёниб кетди. Автомобиль салонида ҳайдовчининг рафиқаси ва икки фарзанди бўлган

Жамият

image

Сирдарёда вилоятида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, Lacetti автомобили ёниб кетди. Ёнғин чиққан автомобилда ҳайдовчининг рафиқаси ва икки нафар фарзанди бўлган. 

ЙТҲ бугун, 28 июль куни соат 18:50 ларда фуқаро Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 кмда содир бўлган. Lacetti русумли 40 P 782 UA давлат рақам белгили автомашинани Гулистон-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келган 1986 йилда туғилган Гулистон шаҳар Н.Жалилов кўчаси 26-уйда яшовчи М.А. йўлнинг қайрилиб олиш мумкин бўлган қисмида қайрилиб олаётганда Тошкент-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро 1969 йил туғилган Н.Э. бошқарувидаги ISUZU русумли 01 379 REA давлат белгили автомашина унинг орқасидан келиб урган. Натижада Lacetti бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон бардюрга урилиб ЙТҲ содир этган. Автомобиль электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб, автомашина ёниб кетган.  

Автомобиль бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар яъни, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 1984 йил туғилган Н.А. ва икки нафар фарзандлари 2013 йилда туғилган қизи И.М. ва 2016 йилда туғилган ўғли М.А.лар зудлик билан эвакуация қилинган. 

ЙТҲ  ва ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

710

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг