Сирдарёда кредит маблағларини “еб юборган” шахслар аниқланди

3-саҳифа

image

Сирдарёда ажратилган катта миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириб олган МЧЖ фош қилинди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган.

Терговга қадар текширувда “Ў.Ш.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 10 млрд сўм кредит маблағлари эвазига турар жой биносини қурмасдан, таъминотчи корхоналардан харид қилинган қурилиш молларини нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади манбада. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ургутда 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё кредит МЧЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг