Сирдарёда ичида ўқувчилар бўлган Gentra каналга тушиб кетди
3-саҳифа
−
15 Январь
6611Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ичида ўқувчилар бўлган Gentra автомобили каналга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 14 январь куни содир бўлган. Ҳайдовчи автомобилни Гулистон тумани, Иноқлик маҳалласи ҳудудидан ўтган “Ўнг тармоқ” каналининг ўнг томонида жойлашган маҳаллий ички йўл бўйлаб бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотган ва машина каналга тушиб кетган.
ИИБ ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Ижтимоий тамоқларда эса автомашина ичида 5 нафар мактаб ўқувчиси бўлгани, улардан 3 нафари тирик қолгани, иккиси сувда оқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бироқ ИИБ баёнотида ўқувчи болалар ҳақида маълумот берилмаган.
LiveБарчаси