Сирдарёда экстремистик гуруҳнинг 20 нафар аъзоси қўлга олинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 16 июнь куни Сирдарё вилоятида Интернет ижтимоий тармоқлари орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳ аъзолари Интернетнинг Telegram мессенжерида виртуал канал ташкил қилиб, у орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотларини тарғиб қилувчи аудио ва видеоматериалларни тарқатиб келганлар.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур жиноий гуруҳнинг Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳарларида яшовчи 20 нафар аъзоси қўлга олинди. Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё экстремизм

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made