Сирдарёда 4 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Боёвут туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда И.И. исмли шахс фуқаролар С.М. ва О.Р.нинг ишончига кириб, уларни 4 минг доллар эвазига қўшни Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Шунингдек, у кейинчалик ўқишни Ўзбекистондаги олий ўқув юртларидан бирига кўчириб беришини ҳам айтган.

Фуқаро И.И. ўз хизмати эвазига 3,9 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг