Сирдарёда 37 млрдлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
3-саҳифа
−
18 Июль
3237Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотлари амалга оширган бошланғич қиймати 37 млрд сўмдан ортиқ бўлган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Билдирилишича, Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан жорий йилнинг март-июль ойларида ўрганиш ишлари ўтказилган.
Ўрганишлар натижасида мазкур бошқарманинг тизим ташкилотлари: Боёвут, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос ва Гулистон туманларида жойлашган унитар корхоналари томонидан ўтказилган бошланғич қиймати 37 млрд сўмдан ортиқ бўлган 67 та харидларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.
Қайд этилишича, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси “Korzinka” супермаркетлар тармоғини жаримага тортганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь