Сирдарёда 215 млн сўм қимматига экскаватор сотиб олган масъуллар қўлга тушди
3-саҳифа
−
20 Февраль
9972Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Экскаватор-погрузчик” техникасини қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Аниқланишича, туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Экскаватор-погрузчик” техникасини ҳақиқий баҳосидан 215,1 млн сўмга қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёев бюджет пулини “шиширилган” харажатлар ҳисобига сарфланишини танқид қилганди.
Сарвар Хуррамов