Сирдарёда 14 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирган хавфли рецидивист 23 йилга қамалди

3-саҳифа

image

2022 йилнинг 20 август куни Сирдарёнинг Ховос туманидаги уйга ўғриликка тушган шахс 14 ёшли қизни қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Унга нисбатан 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Замон” кўрсатувида маълум қилинди.

Қайд этилишича, айбланувчи тергов давомида манзил колониядаги бир одамни ҳам ўлдирган.

Маълум бўлишича, бундан олдин айбланувчи 11 маротаба ўғрилик ва яна бошқа турдаги бир неча жиноятларни содир этган. 

Суд ҳукмига кўра, ушбу қотилликларни содир этган шахс Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в”, “и” бандлари, 164-моддаси 3-қисми “а”, “в”, “г” бандлари, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 222-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга кўра, судланувчига нисбатан 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, унга Ховосдаги қотилликда шерик бўлган киракашга ҳам ҳукм ўқилди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми билан ҳамда 28-моддаси орқали 164-моддаси 3-қисми “в”, “г” бандлари билан малакаланиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 13 йил озодликдан маҳрум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Сирдарё хавфли рецидивист

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг