Сирдарёда 11-синф ўқувчиси қиз бола синфдошини калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 апрель куни ижтимоий тармоқларда ўғил бола ўқувчи қиз бола синфдошини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида воқеа жорий йил 31 март куни Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида содир бўлгани аниқланган. 11-синф ўқувчиси М.М. синфдоши Б.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб қолган ва унинг юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 11-синф ўқувчиси бошқа вояга етмаган шахслар билан жанжал оқибатида пичоқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё безорилик ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг