Сирдарё вилоятида агросаноат кластери ташкил этилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга кўра:

•    Сирдарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига таркибида целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва алмашлаб экишда қатнашадиган бошқа экинларни етиштириш ва қайта ишлаш циклини яратишни назарда тутувчи агросаноат кластери ташкил этилади;
•    кластерни яратиш учун “RS Success Agro” МЧЖ ташкил этилади.
•    Кластернинг асосий вазифалари илғор илмий ютуқларни, целлюлоза мавжуд бўлган экинлар ва бошқа қишлоқ ҳўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали усулларини, илғор агротехник ва сув тежамкор технологияларни, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда техник каноп ҳамда зиғир толаси ва уруғини қайта ишлашнинг самарали усулларини ва уларни қайта ишлаш технологияларини жорий этишдан иборат.

Шунингдек, қарор билан “Industrial Innovation Group LLC” (Бирлашган Араб амирликлари) ва “RS Success Agro” МЧЖ томонидан 2019-2023 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё вилояти Industrial Innovation Group LLC RS Success Agro

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг