Сирдарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
11 Март
6060Абдураҳим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Раҳимжон Бобоев вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Абдураҳим Абдулҳамидович Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Абдураҳим Умаров 1985 йилда вилоятнинг Сайхунобод туманида туғилган. 2008 йил Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Акциядорлик тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти филиалида турли масъул лавозимларда ишлаган. Мазкур тайинловга қадар эса у филиал бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Тошкент шаҳридаги Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Жамолиддин Ҳожиманов Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланганди.