Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади
Жамият
−
12 Март
3291Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бу ҳақдаги тегишли фармон кеча, 11 март куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади ва ноқонуний қазиб олиш ишлари оқибатида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Шунингдек, Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистонда янги цемент заводлари қуришга мораторий эълон қилиниши мумкинлигини айтганди.