Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
13 Март
5592Бугун, 13 март куни Мусурмонқул Хотамов Сирдарё туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев туман ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод – Мусурмонқул Абдуманнонович Хотамовни таништирди. Вилоят ҳокимининг Мусурмонқул Абдуманнонович Хотамовни Сирдарё тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.
Маълумот учун, Мусурмонқул Хотамов 1986 йили Ховос туманида туғилган. 2010 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. У фаолияти давомида Боёвут тумани, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида солиқ органларида турли лавозимларда ишлаган. Тайинловга қадар Хотамов Боёвут тумани “Ижодкор” мaҳaллa фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Комилжон Муллажонов Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланганди.
LiveБарчаси