Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятидаги қатор туманларда янги ИИБ бошлиқлари тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятидаги қатор туманлар Ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар иш бошлади. 

Подполковник Азизбек Жўраевич Ражабов Бухоро вилояти Когон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Азизбек Ражабов Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Заҳириддин Садриддинович Собиров Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Заҳириддин Собиров Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Акмал Неъматович Холматов Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Акмал Холматов Сирдарё вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Иқболжон Абдубаннобович Хамроқулов Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Иқболжон Хамрокулов Фарғона вилояти ИИБ бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ғулом Машарифович Шарипов Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғулом Шарипов Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Батир Наримбаевич Отажанов Хива шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Батир Отажанов Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг