Сирдарё ДСБ бўлим бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. 

ДХХ ва департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан “O.” МЧЖнинг 2020 йилдаги қўшилган қиймат солиғи бўйича 230 млн сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига корхона ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 млн сўм талаб қилиб, 1 000 АҚШ доллари ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбтан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ коррупция Сирдарё

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг