Сирдарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бобур Алишер ўғли Худжамов Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бобур Худжамов 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2013 йилда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва 2015 йилда Кардифф Метрополитан университетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Янги инвесторларга ҳамкорлик қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Бобур Худжамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made