Сирдарё ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Шавкат Зайниддинов ва Баҳодир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Зайниддинов Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.

Шавкат Зайниддинов тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Баҳодир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Гулистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳар икки номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг