Синфдошларини “катейса” қилдирмоқчи бўлган 9-синф ўқувчиси ЙТҲ содир этди

Crime

image

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида мактабнинг 9-синф ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ Пахтакор-Зафаробод автомобиль йўлининг 72-кмда юз берган. Автоҳалокатни Пахтакор тумани 31-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси содир этган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.

Она Nexia-3 автомобилини 15 яшар ўғлига ишониб топширган. Йигитча эса икки синфдош қизини машинада сайр қилдирмоқчи бўлган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган бошқа бир ҳайдовчининг сўзларига кўра, ўқувчи 1 километр масофани йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига ҳалал берган ҳолда босиб ўтган ва бетон тўсиққа урилган. Унинг айтишича, автомобилда икки қиз ва бир ёш бола бўлган.


Tags

Rate Count

302

Rating

3

Rate this article

Share with your friends