Синдоров Каруанага ютқазди

Спорт

image

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess Grand Slam” турнирининг ярим финал баҳслари ортда қолди.

Финалга чиқиш учун баҳсда америкалик гроссмейстер Фабиано Каруана билан тўқнаш келган ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров тай-брекда рақибига имкониятни бой бериб, 3-ўрин учун курашадиган бўлди.

Асосий партияларда дуранг қайд этилгач, дастлаб 1-тай-брек баҳсида Синдоровнинг қўли баланд келди, бироқ кейинги партияда америкалик шахматчи устунликни қўлга олди. Армагедон баҳсида Каруана ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди 3-ўрин учун баҳсда Синдоров норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона суради. Эътиборлиси, томонлар мазкур турнирда 2-марта тўқнаш келишмоқда. Дастлабки баҳсда Синдоровнинг қўли баланд келганди.

Мусобақада иштирок этаётган яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов 5-ўрин учун курашиш имкониятини қўлга киритди. У Франция вакили Алиреза Фироузжани мағлубиятга учратди. Энди Абдусатторов 5-ўрин учун баҳсда америкалик Ҳикару Накамурага қарши дона суради.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг