Симеоне “Барселона”га қарши ўйинда антирекорд ўрнатди

Спорт

image

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби бош мураббийи Диего Симеоне “Барселона”нинг “Камп Ноу” стадионида ғалаба қозонмаган ўйинлар сони бўйича антирекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Telegrafi” нашри хабар берди.

Кеча, 2 декабрь оқшомида мадридликлар Ла Лиганинг 19-тури доирасидаги учрашувда “Барселона”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижа Симеоненинг “Камп Ноу”даги муваффақиятсиз сериясини яна бир ўйинга кўпайтирди. Аргентиналик мутахассис қўл остида “Атлетико Мадрид” бу стадионда ўтказилган 17 та ўйиннинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган. Жамоа бу учрашувларнинг 7 та дуранг ва 10 та мағлубиятга учраган.

Шу тариқа, Симеоне “Барселона”нинг уй майдонида (Кам Ноу) ғалаба қозонмаган ўйинлар сони бўйича “Мальорка” собиқ бош мураббийи Хавьер Агиррени (16 та ўйин) ортда қолдирган ҳолда мураббийлар орасида янги антирекорд эгасига айланди.

“Атлетико Мадрид” бу ўйинга қадар кетма-кет етти учрашувда (олтитаси Ла Лигада, биттаси Чемпионлар Лигасида) ғалаба қозониб келаётган эди.

Маълумот учун, “Барселона” ҳозирда 37 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. “Атлетико Мадрид” эса 31 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Диего Симеоне “Барселона” антирекорд “Камп Ноу”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг