Сиэтл “озод қилинди”
Олам
−
02 Июль 2020
9277Сиэтлнинг (Вашингтон) марказий туманларидан бирида намойишчилар томонидан эълон қилинган автоном ҳудуд ниҳоят полиция томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда кеча, 1 июль куни Оқ уй вакили Кейли Макинэни матбуот брифингида маълум қилди.
"Мен Сиэтл озод қилингани ҳақида барчага хабар беришдан хурсандман. Капитолий тепалигидаги автоном зона ", деди у. "Капитолий тепалигидаги автоном ҳудуд <...> бу тўрт ҳафта давом этган демократлар ва радикал чап томонларнинг муваффақиятсиз уриниши бўлди", деб қўшимча қилди Макинэни.
Сиэтл полицияси (Вашингтон) илгари намойишчиларни "автоном ҳудуд"дан тарқатиш пайтида ўнлаб одамларни ҳибсга олди. Полиция намойишчиларни 1 июль куни кечқурун шаҳар ҳокими Женни Дерканнинг фармони эълон қилингандан кейин тарқатиб юборишни бошлади. Полиция маълумотларига кўра, бунга яқинда "автоном ҳудуд" ва унинг ёнидаги тўқнашувларда икки ўспирин ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатлангани сабаб бўлди.
Намойишчиларни шаҳар марказий туманидан тозалаш операцияси 1 июль куни эрталаб бошланиб, унга 100 га яқин полиция ходими жалб қилинган. Шаҳар ҳокимининг қарорига биноан, "автоном ҳудуд"да бўлган барча намойишчилар фавқулодда ҳолат режимини бузмоқда.
Маълумот ўрнида, сиэтллик намойишчилар "автоном ҳудуди"ни марказий туманлардан бири, деб эълон қилди. Маҳаллий ҳокимият ушбу ҳудудда полиция бўлинмасини бўшатиш учун кескинликни камайтиришга қарор қилди, шундан кейин бино намойишчилар томонидан эгаллаб олинди. Намойишчиларнинг бир қисми шаҳар полициясини тарқатиб юборишни, шунингдек, қора танлилар ҳуқуқларининг бузилишига чек қўйишни талаб қилди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп бир неча бор Сиэтлдаги тартиббузарларни анархистлар ва террорчилар деб атади. Шунингдек, у Деркан ва Вашингтон губернатори Жей Инслини ҳаракатсизлиги учун танқид қилди. 11 июнь куни “Fox News Channel”га берган интервьюсида Трамп Сиэтлда фақат АҚШ миллий гвардияси иштирокида тартиб ўрнатиш мумкинлигини маълум қилган эди.
LiveБарчаси