Сиднейдаги пляжда яҳудийлар ўққа тутилди (видео)
Олам
−
14 Декабрь 13448 1 дақиқа
Бугун, 14 декабрь куни Австралиянинг Сидней шаҳридаги Бонди пляжида икки номаълум қуролли шахс одамларга қарата ўт очди. Отишма маҳаллий яҳудий жамоаси аъзолари иштирок этган Ҳанука байрами пайтида содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар берди.
Маҳаллий ABC телеканалининг хабар беришича , яҳудий жамоаларига қаратилган террористик ҳаракат оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 18 киши жароҳатланган. Полиция ҳозирда Сидней пляжида топилган қўлбола портловчи мосламани зарарсизлантириш устида ишламоқда.
Гувоҳларнинг хабар беришича, қора кийимдаги икки киши кичик пиёдалар кўпригида турган ҳолда ўт очган. Интернетда ҳужумчиларни кўрсатувчи видеолавҳалар пайдо бўлди.
Полиция икки гумондор борлигини тасдиқлади — бири ўлган, иккинчиси эса шифохонада оғир аҳволда. Ҳозирда ходимлар ҳужумда учинчи шахс иштирок этганми ёки йўқлигини текширмоқда.
Live
Барчаси