Си Цзиньпин: “Вакцинани биргаликда ишлаб чиқайлик”

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш учун бошқа давлатлар билан ишлашга тайёр. Бу ҳақда бугун, 26 март куни ХХР раиси Си Цзиньпин G20 раҳбарларининг фавқулодда мажлисида айтиб ўтди.

"Халқаро ҳамжамият ўз ҳаракатларини кучайтириши, глобал миқёсда коронавирус тарқалишига қарши курашиши ва эпидемия тарқалишини бостириши керак. Хитой томони тегишли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш амалиётини тажриба сифатида бошқа давлатлар билан ўртоқлашишга, вакциналар ва дори-дармонларни ишлаб чиқариш соҳасида тадқиқотлар ва ишланмаларни тайёрлашга, касаллик авж олган давлатларга ёрдам беришга тайёр", дейди Хитой раҳбари.

Си Цзиньпин, шунингдек,  Хитой G20 давлатларидан глобал ишлаб чиқариш занжирларини сақлаб қолиш учун коронавирус пандемияси шароитида тўғри молиявий сиёсат юритишни талаб қилди. Бундан ташқари, ХХР раисининг фикрига кўра, давлатлар ушбу шароитда солиқ ва савдо божларини бекор қилиши, шунингдек, глобал иқтисодиётни ривожлантириш учун товарларнинг эркин айланишини таъминлаши керак.

Маълумот учун, ҳозирда вакцина ишлаб чиқиш жараёни дунёнинг бир қанча мамлакатларида амалга оширилмоқда. Жумаладан, АҚШ, ЯпонияХитой, Франция ва Россия давлатларида коронавирусга қарши вакцинани синови аллақачон бошлаб юборилган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин Коронавирус G20

Баҳолаганлар

525

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг