Си Цзиньпин, Путин ва қатор Президентлар Раҳмонни ғалаба билан табриклади

Олам 3077
image

Хитой Президенти Си Цзиньпин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга президентлик сайловларида ғалаба қозониши муносабати билан табрик телеграммаси юборди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди. 

"Мен Хитой-Тожикистон муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бераман. Сиз билан биргаликда Хитой ва Тожикистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимизга фойда келтиришга тайёр эканимни билдираман", деган телеграммада Си Цзиньпин.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилгани ва табриклагани ҳақида маълумот берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда президентлик сайловлари 11 октябр куни бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз билан ғолиб бўлган. Қолган тўрт номзод биргаликда 8 фоиздан кам овоз олган. Иштирокчилар 85,39 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун, якуний натижалар 10 кун ичида эълон қилинади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×