Си Цзиньпин Пекинда Лавровни қабул қилди
Олам
−
09 Апрель
5931Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинга ташриф буюрган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
“Биз ўтган йиллар давомида, айниқса, сизнинг раҳбарлигингизда сўнгги ўн йилликда эришган муваффақиятларингизни юксак қадрлаймиз ва ҳайратда қоламиз. Биз бу муваффақиятлардан чин дилдан мамнунмиз, чунки бу дўстларнинг муваффақияти. Бироқ дунёда ҳамма ҳам бундай муносабатда эмас ва улар Хитойнинг ривожланишини тўхтатиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда. Аслида, Россиянинг ривожланишига ҳам шундай муносабатда бўлишмоқда”, деган Лавров учрашув бошида.
Вазир Хитой Халқ Республикаси Раисига Президент Владимир Путиннинг саломини етказди. Лавровнинг таъкидлашича, Россия раҳбари “жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг йўлланган табрикни жуда юқори баҳолаган”.
“Президент Путиннинг қайта сайланиши муносабатларимиз давомийлигини ва барча соҳалардаги муносабатларнинг янги ривожланишига эътибор қаратишимизни кафолатлайди”, дейди Лавров.
Ўз навбатида, Си Цзиньпин кириш вазирдан Президент Путинга самимий саломлар етказишни сўраган. Унинг таъкидлашича, Лавров “тажрибали дипломат ва Хитой халқининг азалий дўсти” ва “муносабатлар ривожига катта хисса қўшган”.
Хитой раҳбари Пекин ва Москва “тинч-тотув яшаш йўлидан ўтганини” ва “икки томонлама муносабатларнинг изчил ва барқарор ривожланиши манфаати йўлида” ўзаро ҳамкорликка эришиш учун ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Бунгача Лавров хитойлик мавқедоши Ван И билан учрашган. Вазирлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар, Украина инқирози, Тайван ва Корея яримороли атрофидаги вазиятни муҳокама қилган.
Россия ТИВ раҳбари давлат раҳбарлари туфайли Москва ва Пекин ўртасидаги ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилганини таъкидлади. Лавровнинг айтишича, Россия ва Хитойнинг ҳозирги даврдаги асосий муаммоларни ҳал қилиш бўйича ёндашувлари яқинлиги ёки мос келиши жаҳон миқёсида стратегик мувофиқлаштиришни мустаҳкамлашга замин яратади.