Си Цзиньпин Марказий Осиёга келяпти

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 4-6 июль кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади. Ташриф республика Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалга оширилади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, давлат раҳбарлари тор ва кенг доираларда икки томонлама музокаралар ўтказади. Шунингдек, Хитой раҳбари бошқа расмий тадбирларда ҳам иштирок этади.

Хусусан, ташриф давомида Си Цзиньпин Тожикистон ҳукумати ва парламентининг янги биноларининг очилишида иштирок этиши кутилмоқда. Айни пайтда янги бинолар майдонларида сўнгги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хитой ТИВ маълумотларига кўра, Си Цзиньпин бундан олдин 2-4 июль кунлари Қозоғистонга ҳам ташриф буюради ва у ерда ШҲТ саммитида иштирок этади. Саммит иштирокчилари иқтисодий ва энергетика масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Тожикистон Хитой Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг