Си Цзиньпин: Коронавирус деярли тўхтатилди
Олам
−
11 Март 2020
13991Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин коронавирус эпидемияси мамлакатда деярли тўхтаганини маълум қилди. У бу ҳақда эпидемия бошлангандан бери биринчи бора Ухань шаҳрига ташриф буюрганида айтиб ўтди.
"Коронавируснинг тарқалиши деярли тўхтади", деди ХХР раҳбари.
Хитой раҳбари ўн кун ичида қурилган шифохонага ташриф буюрди. Баъзи беморлар ва шифокорлар билан видеоконференция орқали суҳбатлашди ва туманлардан бирида яшовчилар билан учрашди.
+Маълумот учун, январь ойи охирида Хубей провинцияси деярли бутунлай изоляция қилинди. У ерга кирувчи ва чиқувчи ер хамда ҳаво йўллар беркитилди.
Ҳозиргача Хитойда 80 785 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Уларнинг 3 158 таси ўлим билан тугаган. Мамлакатда 61 503 нафар одам бу касалликдан шифо топган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи марта коронавируснинг янги тури 2019 йил 12 декабрь куни Хитойнинг Хубей вилояти, Ухань шаҳрида аниқланди ва қисқа вақт ичида бошқа шаҳар ва мамлакатларга тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг тарқалишини халқаро ташвишли фавқулодда ҳолат деб тан олди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 119 378 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 4300 дан ортиқ одам вафот этган. Беморларнинг 5 747 нафарини аҳволи оғир деб айтилмоқда. Шу кунгача касаллик юқтирганларнинг 66 583 нафари бу вирусдан тузалиб кетган.
LiveБарчаси