Си Цзиньпин Қуролли кучларнинг жанговарлигини оширишга чақирди
Олам
−
11 Сентябрь 2023
3995ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой Халқ озодлик армияси бўлинмаларининг ҳар томонлама жанговар тайёргарлигини оширишга чақирди. Бу ҳақда CGTN телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат шимоли-шарқида жойлашган 78-армия гуруҳи штаб-квартирасини текшириш чоғида Хитой раҳбари жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, асосий ва айниқса мураккаб фанлар бўйича бўлинмаларнинг тайёргарлигини кучайтириш бўйича топшириқ берган.
Шунингдек, ХХР Раиси партиявий қурилишни мустаҳкамлаш, Қуролли кучлар яхлитлиги ва бирлигини юқори даражада сақлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтган. У ҳарбийларга табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни мамлакатда бошланган ёмғир сўнгги 140 йил ичидаги энг кучлиси бўлиб, кўплаб талафотларга сабаб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь