Си Цзиньпин Душанбега борди
Олам
−
04 Июль
8195Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин расмий ташриф билан Тожикистонга келди. Бу ҳақда “Ховар” агентлиги хабар берди.
“Синьхуа” агентлиги хабарига кўра, уни аэропортда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.
Тожикистон ТИВ Хитой раҳбарининг ташрифи 4 июлдан 6 июлгача давом этиши ҳақида хабар берган эди. Расмий ташриф доирасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор ва кенг доираларда учрашув бўлиб ўтади, шунингдек, “давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро мустаҳкам ҳужжатлар тўплами” имзоланиши кутилмоқда.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, минтақавий ва халқаро кун тартибига доир қўшма баёнот қабул қилади.
Бундан ташқари, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Тожикистонга борди. Душанбеда Бош котибнинг Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашуви режалаштирилган. Гутерришнинг ташрифи 5 июлга қадар давом этади.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь