Си Цзиньпин билан қўнғироқлашган Байден тез орада Путинга сим қоқадими?

Олам

image
Цзиньпин Байденга “олов билан ўйнашмаслик”ни маслаҳат берди north_east

Цзиньпин Байденга “олов билан ўйнашмаслик”ни маслаҳат берди

Айни пайтда Россия Президенти Владимир Путин ва Америка Қўшма Штатлари етакчиси Жо Байден ўртасида телефон суҳбатини ташкил этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

“Ҳозирча Путин ва Байденнинг [мулоқот ҳақида] режалари йўқ”, дейди Кремль расмийси Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўртасидаги режалаштирилган мулоқотдан кейин Президентларнинг учрашуви ёки телефон орқали мулоқотини ташкил этиш режалаштирилганми, деган саволга жавоб берар экан. 

Песков Кремлнинг Лавров ва Блинкен ўртасидаги эҳтимолий суҳбати ҳақида ҳеч нарса демаган, бу саволга жавобни Россия Ташқи ишлар вазирлиги беришини айтди.

Ҳозир Тошкентда бўлиб турган Сергей Лавров унинг Блинкен билан телефон суҳбати санаси режалаштирилаётгани, бироқ бугунги кунда бундай алоқани ташкил қилиш даргумонлигини айтди. Вазирнинг тушунтиришича, у алоқа вақтида ўз кабинетида бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июль куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Жо Байден телефон орқали мулоқот қилди. Икки давлат етакчисининг суҳбати 2 соат-у 17 дақиқа давом этди. Улар Украина инқирози ва Тайвань масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, юзма-юз учрашишга келишиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден ва Путин мулоқоти

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар