Швейцария Россияга яна санкция қўллади
Олам
−
12 Октябрь 2022
4692Швейцария Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларининг ноқонуний тарзда Россия Федерацияси таркибига қўшиб олиниши муносабати билан Россияга қарши санкциялар рўйхатини қўшимча 30 нафар шахс ва етти ташкилотни қўшиб кенгайтирди. Бу ҳақда бугун, 12 октябрь куни Швейцария ҳукумати – Федерал кенгаш маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, бундан буён қўшимча 30 нафар шахсга молиявий чекловлар ва саёҳат санкциялари, еттита янги ташкилот эса молиявий санкцияларга дучор бўлади.
Шундай қилиб, Швейцариянинг санкциялар рўйхати энди "Европа Иттифоқи рўйхати билан бир хил", деб таъкидланди Бернда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини киритди. Рўйхатда 30 нафар россиялик жисмоний ва 7 та юридик шахслар, жумладан, хонандалар Юлия Чичерина, Николай Расторгуев ва Олег Газманов ҳам бор.
Пакет доирасида Россия нефтига ҳам нарх чегараси жорий этилди. Шунингдек, янги санкциялар Россия пўлат ва мудофаа саноатига чекловлар, Европа Иттифоқи фуқароларига Россия давлат компаниялари директорлар кенгашида лавозим эгаллашни тақиқлаш, “Президент [Владимир] Путинга ҳарбий ҳаракатларда ёрдам берганларга қарши янги шахсий санкцияларни ўз ичига олади.