Швейцария Хитойда уйғурларнинг тақдиридан хавотирда

Олам

image

Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг Берндаги элчисини Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдириш учун идорага чақирди. 

Хусусан, департамент БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги 31 августдаги ҳисоботида тилга олинган ўзбошимчалик ва танлаб ҳибсга олишлардан хавотир билдирди. 

“Швейцария асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишнинг энг яхши йўли Пекин маъмурияти билан конструктив мулоқотдир, деб ҳисоблайди”, дейилади хабарда. 

Аввалроқ БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича бошқармаси Хитой ҳукумати минтақадаги мусулмон озчиликка “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида босим ўтказаётганини тасдиқлаган эди

Тегишли ҳисобот муаллифлари бундай амалиётлар инсониятга қарши жиноят бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботдаги айбловларни "мутлақо ноқонуний ва асоссиз" дея рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг