Швейцария Байден-Путин учрашув муносабати билан ҳаво ҳудудидан фойдаланишга чекловлар қўйди
World
−
15 June 2021 3790 1 minute
Эртага, 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ҳамда Жо Байден ўртасидаги музокаралар муносабати билан Швейцария ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга чекловлар қўйди. Бу ҳақда Швейцария Мудофаа, аҳолини ҳимоя қилиш ва спорт федераль департаментининг расмий вакили Стефан Хофер маълум қилган.
Таъкидланишича, тегишли чоралар кеча, 15 июнь куни кучга кирган ва 17 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 га (Тошкент вақти билан 20:00) қадар амалга оширилади.
Швейцария ҳукуматининг қарорига биноан, мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари ҳаво полицияси вазифасини бажаради ва кучайтирилган кузатувларни олиб боради. Женева халқаро аэропортида тижорат рейслари амалга оширилишда давом этади.
Маълум бўлишича, Америка Президенти бугун, 15 июнь куни Швейцария пойтахтига келади. Кечқурун Швейцария Президенти ва Ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтадиган Россия ва AҚШ Президентлари Владимир Путин ҳамда Жо Байден ўртасидаги учрашув соат 13:00 да бошланади
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August