Швециянинг НАТОга кириши Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар фонида тўхтатилди
Олам
−
29 Январь 2023
21742Швеция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбар Тобиас Биллстрём Қуръонни таҳқирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар туфайли НАТОга кириш жараёни тўхтатилганини маълум қилди.
“Сўнгги бир неча ҳафтадаги воқеалар сабабли НАТОга кириш жараёни вақтинча тўхтатилди”, дея таъкидлаган вазир.
Шу билан бирга вазир жорий йилнинг июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда Туркия билан келишувларга эришиш мумкинлигига умид билдирган.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция расмийлари бундай ҳаракатларга қаршилик кўрсатмаётгани сабабли Швециянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлашдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Швеция ҳукумати Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясига алоқадор гуруҳларнинг Стокгольм марказида ташвиқот намойишини ўтказишга рухсат берган эди. Бундан фойдаланиб Даниянинг “Қаттиқ келишув” партияси раҳбари Расмус Палудан Қуръонни ёқиб юборган. Шу сабабли Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Швецияни НАТОга аъзолик бўйича мажбуриятларини бузганликда айблаган эди. Сўнгра Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Цивилизациялар альянси бўйича олий вакили Мигель Моратинос Швецияда “Stram Kurs” (“Қаттиқ келишув”) ўнглар партияси етакчиси томонидан Қуръонни ёқиб юборилишини кескин қоралаб уни мусулмонларга нисбатан нафрат ифодаси деб ҳисоблашини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси