Швецияни НАТОга қабул қилиш бўйича режадан ташқари учрашув ўтказилади
Олам
−
27 Июнь 2023
2780Туркия, Швеция ва Финляндия Ташқи ишлар вазирлари, разведка идоралари раҳбарлари ва миллий хавфсизлик маслаҳатчилари жорий йилнинг 11-12 июль кунлари НАТО саммити олдидан Брюсселда учрашади. Бу ҳақда бугун, 26 июнь куни альянс Бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, Швециянинг аъзо бўлиши билан НАТОнинг Болтиқбўйи мамлакатларида хавфсизлиги мустаҳкамланади. Унинг қўшимча қилишича, Швецияни альянсга қўшилиш бўйича ишлар давом этмоқда.
“Кеча мен Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан гаплашдим. Мен Финляндия ва Швеция ҳукуматлари билан ҳам яқин алоқадаман. Саммит олдидан Брюсселда олий даражадаги учрашув ўтказишга келишиб олдик. Учрашувда Ташқи ишлар вазирлари, разведка бошлиқлари ва миллий хавфсизлик маслаҳатчилари иштирок этади. Мақсад Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини якунлаш йўлида олға силжиш”, деган Столтенберг.
НАТО Бош котиби учрашувлар санасини эълон қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 июнь куни Анқарада Туркия, Финляндия, Швеция ва НАТО делегациялари иштирокида уч томонлама келишувга мувофиқ ташкил этилган Доимий қўшма механизмнинг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтган.
LiveБарчаси