Швецияда отишма содир бўлди. Одамлар эвакуация қилинмоқда

World

image

Стокгольм полицияси пойтахтнинг Киста шаҳридаги савдо марказида отишма бўлгани ҳақидаги маълумотни текширмоқда. Бу ҳақда бугун, 10 июнь куни “Aftonbladet” газетаси хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари марказга келганларни эвакуация қилмоқда.

"Отишма содир бўлганга ўхшайди. Бундан ортиғини билмайман”, деди полиция вакили Матс Эриксон.

Нашрнинг хабар беришича, савдо марказида учта ҳуқуқбузар бўлиши мумкин. Жароҳатланганлар ва бошқа тафсилотлар ҳақида батафсил маълумот мавжуд эмас.


Tags

Rate Count

187

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends