Швецияда НАТОга аъзо бўлиш масаласида қарор қабул қилинди
Олам
−
14 Апрель 2022
10581Швециянинг ҳукмрон Социал-демократик ишчилар партияси раҳбарияти мамлакатнинг НАТОга кириши масаласида қарор қабул қилди. Бу ҳақда партия манбалари маълум қилган.
Таъкидланишича, мамлакат Бош вазири Магдалена Андерссоннинг мақсади жорий йилнинг июнь ойида альянсга аъзолик тўғрисида ариза беришдир. Нашрнинг ёзишича, ариза 29-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтадиган НАТО йиғилишида топширилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, Социал-демократик ишчилар партияси раҳбарияти 24 май куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади, унда 26 партия округи вакиллари партиянинг мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига аъзолиги бўйича позициясини муҳокама қилади. Бунга қадар жойларда партия сафидаги аъзоларнинг фикрини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Швеция ва Финляндия жорий йилнинг ёзидан кечиктирмай НАТОга аъзо бўлиши мумкин. АҚШ расмийларига кўра, икки давлатнинг альянсга аъзолиги НАТО Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокараларда “суҳбат ва кўплаб учрашувларнинг мавзусига” айланган.