Швецияда коронавирус сабаб жиноятчилик даражаси ошгани айтилди

Олам 1805
image

Швецияда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар сони коронавирус пандемияси фонида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ошди. Бу ҳақда Полиция бошқармаси эълон қилган ҳисоботда айтилган.

"Жиноятлар сонининг энг катта ўсиши гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳолатлардир. Ушбу жиноятлар миқдори 26 фоизга ошган. Коронавирус пандемиясига қарамай, Швецияга гиёҳванд моддаларни етказиб бериш давом эжтмоқда. Шу сабаб, полиция бундай жиноятларга кўпроқ эътибор беришни бошлади”, деди “Корона” махсус гуруҳи раҳбари Пер Энгстрём.

Шу билан бирга, полиция март ойининг ўрталаридан 2020 йил апрель ойининг ўрталарига қадар ўғирлик ва талончилик каби бошқа жиноятлар сонининг сезиларли даражада пасайганини қайд этди. Таҳлилчилар буни коронавирус тарқалишининг юқори чўққисида шведлар уйда қолишни афзал кўришгани ва ресторанларга боришдан қочишгани билан изоҳлашди.

Бироқ май ойидан жиноятчилик даражаси аввалги ҳолатига қайтишни бошлади. "Биз коронавирус пандемияси жиноятлар сонига таъсир қилганини кузатишимиз мумкин, аммо ҳозир статистика олдинги даражага қайтганлигини кўрсатмоқда", деб таъкидлади Энгстрём.

Бугунги кунга қадар Швецияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 4,8 мингта ўлим ҳолати қайд этилган, 50 мингдан ортиқ одам инфекциядан зарарланган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3
Теглар
t
×