Швецияда 9 минг йиллик ҳомиладор аёл топилди

World

image

Швециянинг Готланд ороли яқинидаги Лилла-Карлсё оролида археологлар тахминан 9 минг йиллик ҳомиладор аёл скелетини аниқлади. Унинг бачадони соҳасида ҳаддан ташқари яхши сақланган ҳомила қолдиқлари топилган. Бу ҳақда Швеция давлат радиоси SR хабар қилди.

Маълумотларга кўра, ёш ҳомиладор аёлнинг қолдиқлари Лилла-Карлсё оролидаги Судер-Вагнхус ғорида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида аниқланган.

Қайд этилишича, археологлар аёлнинг бачадони соҳасида жуда яхши сақланган ҳомилани топган. Мутахассислар унинг ёши тахминан 9 минг йил эканини баҳолаган.

Археолог ва лойиҳа раҳбари Александр Рёсен Шёстранднинг таъкидлашича, бу дунёда маълум бўлган энг қадимий ва яхши сақланган ҳомила намуналаридан бири ҳисобланади.

Билдирилишича, ушбу топилма жаҳон миқёсида ноёб кашфиёт сифатида баҳоланмоқда. Айни пайтда ҳудуддаги археологик қазишмалар давом эттирилмоқда. Олимлар аёлнинг келиб чиқиши ва уни дафн этиш маросимининг хусусиятларини аниқлашни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Қозоғистоннинг Қостанай вилоятида археологлар тош даврига оид ноёб дафн жойларини аниқлаганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends