Швеция НАТОга қабул қилинишга яқин турибди

Олам

image

Кеча, 26 декабрь куни Туркия парламентининг ташқи ишлар комиссияси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Кейинги қадам Туркия парламенти Бош Ассамблеяси томонидан ушбу масала бўйича овоз бериш бўлиши керак.

“Reuters”га кўра, тегишли қонун лойиҳаси аллақачон Бош Ассамблеяга кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Айни пайтда Туркия парламенти Ташқи ишлар комиссияси раҳбари Фуат Ўқтай Бош Ассамблея томонидан Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси бўйича тезкор овоз беришини кутмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

“Бу овоз бериш санасини Бош Ассамблея раиси белгилаши керак”, дейди у.

Маълумот ўрнида, Швеция ва Финляндия 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган. Финляндия расман 2023 йил 4 апрелда Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлди.

Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳали Туркия ва Венгрия томонидан тасдиқланмаган.

Аввалига Анқара Швецияни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб, Стокгольм аризасини маъқуллашдан бош тортди. 

Октябрь ойи охирида эса Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция аризасини Буюк Миллат Мажлисига (Туркия парламенти) кўриб чиқиш учун топшириб, уни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг