Шушадан 17 кишининг оммавий қабри топилди
Олам
−
15 Август 2023
7675Қарийб ўттиз йиллик мустамлакадан сўнг Озарбайжон назоратига ўтган Қорабоғ вилоятининг Шуша шаҳрида яна бир оммавий қабр топилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Шуша қамоқхонаси ҳудудида 1-15 август кунлари олиб борилган қазиш ишлари натижасида Биринчи Қорабоғ уруши пайтида ҳалок бўлган 17 нафар Озарбайжон фуқароси жасадлари топилган.
Айни пайтда оммавий қабр ҳудудида ваколатли муассасалар, жумладан, Ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссияси ходимлари фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Шуша қамоқхонаси ҳудудидан оммавий қабр топилган эди. Шу кунгача Озарбайжоннинг озод қилинган ҳудудларида Ағдам, Шуша, Хўжаванд, Хўжайли, Фузулий ва Калбажар вилоятларида оммавий қабрлар топилган.
LiveБарчаси