Шукуржон Аминова “Катта дубулға” турнирининг чемпиони бўлди

Спорт

image

Кеча, 27 февраль куни Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Дастлабки кунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шукуржон Аминова мусобақасининг олтин медалига эга чиқди.

Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида кечган финал беллашувда Шукуржон Аминова япониялик Мио Шираканени мағлубиятга учратиб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Шу тариқа Аминова мазкур тоифадаги мусобақаларда ўзининг дастлабки медалига эга чиқди.

Шунингдек, кечаги, 27 февраль кунги мусобақалар доирасида эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Достон Рўзиев бронза медали учун беллашувда грузиялик Лука Гаделияни мағлубиятга учратиб, бронза медални қўлга киритди.

Маълумот учун, кеча, 27 февралидан бошланган ушбу мусобақалар 1 март кунларига қадар Тошкентда ўтказилади. Унда барча қитъадан 400 нафарга яқин спортчи медаллар баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент дзюдо “Катта дубулға”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг