Шубҳали камбеклар, ёхуд ЕЧЛ ақлдан озмоқда
Спорт
−
07 Март 2019
8968Ушбу ҳафтага мўлжалланган ЕЧЛнинг нимчорак финал жавоб баҳсларида ақлни шоширадиган ҳисоблар қайд этилмоқда.
Аввалига, сафардан 2:1 ҳисобда ғалаба билан қайтган “Реал”ни ҳамма кейинги босқичга “чиқариб қўйишган” эди. Лекин кутилмаганда, Мадриддаги баҳсда “Аякс” “қироллик клуби”ни шунчаки янчиб ташлади. Умумий ҳисоб 3:5 голландияликлар фойдасига.
Кўпчилик буни даҳшатли туш ҳисоблаб, унутишга ҳам улгурмасдан туриб, 6 март оқшомида “МЮ” Парижда ПСЖни мусобақадан чиқариб юборди. Манчестерда 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган Сульшер шогирдларини ҳеч кейинги босқичга чиқади деб айта олмаётган эди. Сабаби, ҳозирга келиб “МЮ”нинг асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланадиган 7 нафар футболчи жароҳат ва дисквалификация сабаб учрашувда қатнаша олмас эди.
Бир қарашда ҳаммаси Парижликлар учун омадли кўриниш ҳосил қилаётган эди, аммо бунинг шунчаки сароб эканлиги кечаги баҳснинг 90+2 дақиқасида маълум бўлиб қолди. Сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган “қизил иблислар” кейинги босқичдаги рақибини кутишмоқда.
ПСЖ футболчилари эса мағлубиятдан кейин янги мураббийни кутишларига тўғри келиши мумкин. Сабаби клуб хўжайни ҳисобланган Қатар шайхи мағлуб мураббийни унчалик ёқтирмайди.