Шторм сигнали! Ўзгидромет об-ҳаво бўйича огоҳлантирди
Бу қизиқ
−
20 Ноябрь 2019 12794 1 дақиқа
Жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари “Қамчиқ” довонида об-ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетади ва йўлда қатор ноқулайликлар юзага келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 21-25 ноябрь кунлари А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Туман тушиб, кўринувчанлик 50 м.гача пасаяди, шамол секундига 17-22 м тезликда эсади. 21-23 ноябрда ҳарорат -3...-5 даражадан 24-25 ноябрда -8...-13 даражагача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтанинг иккинчи ярмида Россиянинг Европа қисмида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси Ўзбекистонга кириб келиши айтилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь