Шоҳжаҳон Эргашев Майкал Фокс билан жангдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди
Интервью
−
27 Февраль 2019
8973Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги бор жорий йилнинг 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди.
У МОҚ Матбуот ва медиа департаменти вакиллари билан суҳбатда Майкал Фокс билан ўтказган жанги осон кечмаганини маълум қилди.
"Жанг мен ўйлагандан қийинроқ кечди. У бироз ноқулай рақиб эди. Бу қайсидир томонлама менинг профессионал боксдаги фаолиятимга ижобий таъсир қилиши мумкин. Чунки, хеч қачон мағлубиятга учрамаган боксчи билан 10 раундлик жанг ўтказиш осон эмас. Менимча барчаси яхшиликка бўлди. Унинг бўйи мендан 15 сантиметрга баланд эди. Ушбу жиҳат менга бироз қийинчилик туғдирди.
Дастлабки раунддаёқ нокаут кутишганди? Майкл Фокс биринчи раунддаёқ таслим бўладиган боксчи эмас. Бундан буёғига рақиблар савияси ошади, жанглар ҳам қийинлашиб боради. Энди асосан 10-12 раундлик жанглар бўлади. Менимча ҳақиқий профессионал бокс жаҳон чемпионлигига эришганингиздан сўнг бошланади. Фикримча, энг қийин жангларим ҳали олдинда. Мен проф рингдаги фаолиятимни энди бошладим деб ўйлайман.
Мухлислар, мени қўллаб-қувватлаб турган инсонлар нокаутларимга ўрганиб қолишган. Тўғри, улар нокаут кутишади. Доимо нокаут билан ютишга ҳаракат қиламан. Аммо бу бокс, рингда нима бўлишини хеч ким билмайди”, дейди Эргашев.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь