Шойгу, Матвиенко, Володин... Украинада яна қатор россиялик амалдорлар қидирувга берилди

Олам

image

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) кеча, 10 октябрь куни Россиянинг бир қатор юқори мартабали амалдорларини қидирувга эълон қилди. Тегишли маълумотлар Украина Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасида пайдо бўлди.

Қидирилаётганлар орасида Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ва Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам бор.

Шунингдек, Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко, Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Миллий гвардия раҳбари Виктор Золотов ҳам қидирувга берилган.

Аввалроқ УХХ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ва Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевни қидирувга берган эди. Уларга Украина Жиноят кодексининг “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш” моддаси бўйича айблов қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Шойгу Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг