Шойгу халқаро хавфсизликнинг асосий таҳдидларини санади

Олам 1815
image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Хитойдаги Сяншан форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва глобал хавфсизликка таҳдид солувчи асосий омилларни санаб зтди. Бу ҳақда МК хабар бермоқда. 

Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, таҳдидларга космик ва киберфазони ҳарбийлаштириш ҳамда давлатларнинг қурол-яроғ мусобақасида иштирок этишини мисол қилди. 

Шу билан бирга, Шойгу ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликнинг бундан буён ҳам ҳарбий соҳада ўзаро ишонч чораларини ишлаб чиқиш ва ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлганлар билан иш олиб боришни давом эттиришини таъкидлади.

Шунингдек, Сергей Шойгу ўз нутқида Қўшма Штатларнинг Ўрта масофали ракеталар тўғрисидаги шартномасидан чиқиш сабаблари ҳақида гапирди. 

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг мудофаа қудратининг тикланиши, Хитойнинг ўсиб бораётган ҳарбий салоҳияти ва Москва ҳамда Пекин ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликнинг кенгайиши Вашингтоннинг Ўрта ва Қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан бир томонлама чиқишига сабаб бўлди.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3.0
t
×